РПАМ маълумоти

Соғлиқни caқлаш вазирлиги hordiq.uz интернет тармоғида «Коронавирусдан вафот этган аёллар мурдаларини эркак санитарлар ювмоқда» номли шубҳалар пайдо бўлмоқда, деган мақола бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги тиббий муассасаларда касалликлардан ўлганлар майитлари жойлардаги патологик анатомия бўлимларида текширувдан ўтказилади ва кейин қариндош-уруғларига уйига олиб кетиш учун берилади. Майитларни ювиш ва кафанлаш ишлари ўз уйида барча маҳаллаларда мавжуд ғассоллар томонидан амалга оширилади.

Коронавирус пандемияси бошлангандан кейин, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 мартдаги

012-1/1188 сонли “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этишда хавфсизликни таъминлаш бўйича вақтинча ҚОИДАЛАР” тўғрисидаги кўрсатма хатининг 6-бандида кўрсатилган “Бемор хаёт давомида вирусологик тестлар ёрдамида диагнози тасдиқланиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган бўлса, бемор жасади ёрилмайди”. Майитни ювиш, дезинфекциялаш, кафанлаш, клеенка қопга жойлаштириш, дезинфекция қоидалари асосида тобутга жойлаштириб, уйига олиб борилмасдан қабристонга олиб бориб, жаназа ўқилиб кўмилади ва бу ишларни эркак ва аёл санитарлар (ғассолар) ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари билан биргаликда ўтказилади.

 

Республика патологик анатомия маркази

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan