Зангиотадаги ваҳималар ўринсиз

Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида вафот этганларнинг мурдаси берилишини қариндошлари муассаса дарвозаси олдида кўп кутиб қолаётганлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида патологоанатомик бўлим ташкил қилинган бўлиб, у ерда вафот этганларнинг мурдаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 мартдаги 012-1/1188-сонли “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этишда хавфсизликни таъминлаш бўйича вақтинча ҚОИДАЛАР”га асосан ўлим содир бўлган бўлимда 2 соат сақланиб, шундан сўнггина патологик анатомия бўлимига олиб келинади. Кейин мурда рўйхатдан ўтказилиб, 3 фоизли хлорли эритмада зарасизлантирилади, мурданинг диний эътиқодига кўра ювилиб (кафанланиб ёки кийинтириб) қаришдошларига топширилади. Табиийки, бу амалиётлар ўтказилиши учун ўртача 3-4 соат вақт талаб этади.

Патологик анатомия бўлими эшиги олдида кутиб турган одамларнинг кўплигининг сабаби аслида битта нафар мурдани олиб кетиш учун камида 4 нафар қариндоши автомашина ҳайдовчиси билан бирга келишади, бу эса ўз-ўзидан фуқароларни ваҳимага тушишига сабабси бўлмоқда.

Тарқалаётган хабарларда “Коронавирусдан вафот этган мурдаларни олиб кетишда навбат кутувчилар шунча бўлса, уларнинг сонини статистика нега кам беряпти?” деган мулоҳаза ҳам мавжуд. Маълумки, Зангиота туманидаги юқумлик асалликлар шифохонасида нафақат коронавирус билан касалланганлар, балки бошқа турдаги ўткир инфекция ва пневмония билан оғриган беморлар даволанмоқда. Коронавирусдан вафот этганлар статистикасида фақат COVID-19 диагнози вирусологик текширувда тасдиқланганлар сони берилади, лекин бу шифохонада ўлганларнинг аксариятини пневмония ва бошқа инфекцион касалликлардан вафот этганлар ташкил қилади. Шунинг учун ҳам улар коронавирус статистикасига киритилмайди.

Шунингдек, “Зангиота шифохонаси атрофида тобут ташлайдиган машиналар нархларни 700 мингдан бошлаб кўтариб юборган” деган хабарлар ҳам тарқалмоқда. Бу масала юзасидан шуни маълум қиламизки, жасадларни уйига етказиб бериш хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика патологик анатомия маркази зиммасида эмас. Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси дарвозаси олдида дафн этиш маросимини ташкил қилувчи хусусий ташкилотлар жасадни ташиб беришни таклиф қилишмоқда. Уларнинг ўз хизматлари учун белгилаган нархларини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика патологик анатомия маркази ваколатига кирмайди.

 

Республика патологик анатомия маркази

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan