Ижтимоий тармоқларда Республика патологиканатомия маркази собиқ ходимининг мурожаатитарқалмоқда.
Бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мурожаатномада гўёки марказда “асоссиз ишдан бўшатиш” ҳолатлар юзага келгани айтилган, ваҳоланки, йил давомида ўз хоҳишига кўра ва тарафларнинг келишувига асосан меҳнат шартномалари турли вақтларда бекор қилган. Ушбу маьлумотлар бўйича ишдан бўшаш диаграммаси ошмаган ва оммавий бўшатиш бўлмаган.
Мурожаатда кўрсатилиб ўтилган, “Директор томонидан марказ ходимларига босим ўтказилаётганлиги” асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Марказ директори Д. Нишанов томонидан 2024 йилнинг октябрь ойидан бери жамоа учун кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан:
– республиканинг барча вилоятларида патологик анатомия хизматларини яхшилаш мақсадида муайян кунларда марказ ва ҳудудий филиаллар ўртасида видеоконференциялар ташкил этилиши йўлга қўйилиб, муаммолар, таклифлар бевосита кўриб чиқилмоқда, мураккаб аутопсия, биопсиялар муҳокамаси мунтазам равишда амалга оширилмоқда, турли мавзуларда маърузалар тингланади. Натижада авваллари нофаол бўлган телемедицина хизмати ҳозирги пайтда мунтазам фаол кўринишда тикланди;
– ташқи ҳомийлар ҳисобидан марказ биносининг айрим қисмларида таъмирлаш ишлари бажарилди;
– марказда иситиш тизими тўлиқ янгиланди;
– коррупцияга қарши кураш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида марказнинг руйхатга олиш хонаси ва асосий кириш жойларида Ишонч телефон рақамлари бурчаги ташкил қилинди;
– ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш хамда дам олиши учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида 2024 йил декабрь ойидан бошлаб 5 кунлик иш ҳафтаси жорий қилинди;
– таъмирталаб бўлиб қолган бактериологик лабораторияси таъмирланиб, БАК лабораторияда иш жараёни йўлга қўйилди ва керакли реактивлар билан таъминланди;
– марказ 2025 йил давомида 40 дан ортиқ клиникалар билан шартномалар тузиб, алоқалар ўрнатган;
– марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири бўлган аутопсия (мурдани ёриб кўрилиши) жараёнлари 100% ҳолларда амалга оширилиши йўлга қўйилди;
Ушбу ўзгаришлар жамоанинг ишга бўлган муносабатига ижобий таъсир қилмоқда.
Республика патологик анатомия маркази.
