Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Республика патологик анатомия маркази ходимларига бир неча ойдан буён ойлик маошлар тўлаб берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Республика патологик анатомия маркази мамлакатимизда патанатомия хизматини юритиш ҳамда услубий жиҳатдан бошқариш билан шуғулланиб, ҳозирги кунда бу ерда 102 нафар ходим фаолият юритмоқда. Муассасанинг 14 та ҳудудий филиали бўлиб, ҳар йили республика миқёсида 9 мингтагача аутопсия, 1 миллион 300 мингтагача биопсия материали текширилиб, ташхис қўйилади.

Мазкур мурожаатни ўрганиш мақсадида марказ ходимларининг умумий йиғилиши ўтказилиб, унда иш ҳақи ҳамда унинг ўз вақтида тўланиши масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда барча ходимлар иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ олаётганини таъкидлаб, бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқлигини билдирди. Шу боис ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабар мутлақо асоссиз экани маълум қилинади.

Республика патологик анатомия маркази

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan